Banner Top

Авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш имконияти яратилди

  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банк билан ҳамкорликда авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичини ишга туширди.

  Унга кўра авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин бўлади. 10 ноябрдан бошлаб авиачипта учун тўловни VISA банк карталари орқали тўлаш мумкин.

  Кейинги босқичда Master Card, American Express пластик карталари ва бошқа турдаги карталардан фойдаланиш имконини берувчи халқаро тўлов тизимини улаш кўзда тутилган.

  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва МБ нинг бевосита иштирокида, шунингдек электрон коммерсиясини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган чора-тадбирлар, интерактив хизматларни жорий қилиш учун тегишли шароитларнинг яратилиши ушбу лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилишига имкон беради.

  Интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича тадбирлар мажмуасини амалга ошириш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қатновларига авиачипталарни дунёнинг исталган нуқтасида сотишга имкон беради ва Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены