Banner Top

Тиллерсон Украинадаги низони тартибга солмай туриб Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатда ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади

  Россия "сайлов жараёнига аралашиб ва нодемократик ғояларни рағбатлантира туриб, ўз қўшниларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатларни давом эттирмоқда" – деди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон. У 28 ноябрь куни Вашингтонда, Вудро Вильсон номидаги марказда нутқ сўзлади.

  Тиллерсон Ғарб Россия билан янги, самарали муносабатларга интилаётганини таъкидлаб ўтди. Лекин, унинг сўзларига қараганда, бундай муносабатлар ҳозирча «хаёлий» бўлганича қолмоқда. Украинадаги низони тартибга солмай туриб, Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни таъминлаб бўлмайди, деди АҚШ давлат департаментининг раҳбари.

  Рекс Тиллерсоннинг сўзларига кўра, Москва билан ҳамкорликни ривожлантириш мумкин бўлган соҳалар бор, бу – Сурияда «Ислом давлати»га қарши курашиш ва афғон муаммосини ҳал қилишда ҳамкорликдир.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены