Banner Top

Бугундан Истанбул шаҳри катта Кураш байрамига мезбонлик қилади!

  Жорий йилнинг 30 ноябр- 04 декабр кунлари IKA тақвим режасидаги 2 йилликнинг энг муҳим воқеяси Кураш бўйича катталар ўртасидаги XI –Жаҳон чемпионати ва Кураш Халқаро Ассоциациясининг навбатдаги ХVII Конгресcи  бўлиб ўтади.

  Туркия Кураш Федерацияси, Истанбул шаҳар мерияси ва Туркия ёшлар ва спорт вазирликлари ташаббуси билан чемпионатга жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилди.

  Мазкур дунё биринчилигида сайёрамизнинг 60 дан ошиқ давлатидан 400 нафарга яқин энг сара полвонлари гиламга чиқишади.

  1 декабр куни Дунё Кураш оиласининг муҳим тадбирларидан бири IKA ижроқум йиғилиши ва ХVII Конгресcи Истанбул шаҳридаги муҳташам Pulman меҳмонхонаси конференциялар залида ташкил этилиши режалаштирилган.

  Конгресс кун тартибидан IKA уставига қўшимча ва ўзгартиришлар  киритилиши, қитъавий Конфедерациялар Президентларининг ва IKA техник комиссиясининг ҳисоботлари, янги федерацияларнинг аъзоликка қабул қилиш, 2018 йилги мусобақалар тақвим режасини тасдиқлаш ва дунё бўйлаб Кураш спортини ривожи хусусидаги бир қатор муҳим масалалар ўрин олган.

  Мусобақалар ва тантанали очилиш маросими 2-3 декабр кунлари Ҳасан Доған спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Иштирокчилар 15 вазн тойифасида эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 ва +100 кг, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87, + 87 кг.ларда Жаҳон чемпионлигини учун баҳсларга киришади.

  Мусобақалар ва Конгресс жараёнларини мунтаззам катта миқёсда ёритиш мақсадида ташкилий қўмита томонидан махсус матбуот маркази фаолият юритмоқда.

  Турнир матбуот маркази берган маълумотга кўра 70 дан ошиқ маҳаллий ва хорижий ОАВлар аккредитация қилиниб, бир қатор Туркия марказий телеканаллари сунъий йўлдош орқали мусобақаларни тўғридан тўғри эфирга узатиш режалаштирилган.

  Бугун соат 18:00 да Pulman меҳмонхонасида ташкилий қўмита ва IKA раҳбарияти иштирокида матбуот анжумати бўлиб ўтади.

  Қайд этиш лозимки, Ўзида мардлик, ҳалоллик ва олийжаноблилик каби  хислатларини мужассам этган Кураш спорти бугунги кунда жаҳон миқёсида Ўзбекистон брендига айланиб улгурди.       

  Ер шарининг 5 та қитъасидаги 129 та давлатда Кураш федерациялари фаолият юритаётганлиги ва улар томонидан мунтаззам равишда миллий чемпионатлар ҳамда халқаро турнирлар ўтказиб келинаётганлиги миллий қадриятимиз Курашни йилдан йилга нуфузи ва оммавийлиги ошиб бораётганлигини кўрсатади.

  Ўзбекистон байроғи ранглари акс этган Кураш яктакларида ҳалол, таъзим, тўхта, ёнбош, чала, дакки каби Ўзбек сўзларини айтиб бугун Европалик, Америкалик, Африкалигу кичик оролчалардан ташкил топган Океанияликлар ҳам Кураш тушаётганлиги бевосита қалбимизда ифтихорга тўлдиради.

  3,5 минг йиллик тарихга эга миллий қадриятимиз фақатгина истиқлол йилларида Жаҳонга чиқди. Халқаро спорт тури сифатида эътироф этилди.

  Муҳтарам Президентимизнинг  ҳар томонлама қўллаб қўвватлашлари туфайли бугунги кунда Осиё ўйинларининг деярли барча туридан расман ўрин эгаллади.

  Олипия ўйинлари Дастуридан ўрин олиш йўлида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

  Истанбулда старт оладиган жаҳон чемпионатига Ризомат Солиев ва Дилфуза Раҳматова мураббийлиги остида энг кучли таркибда 30 нафарга яқин  Кураш ватани полвонлари иштирок этишади.

  Таркибдан 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб Ўзтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат–Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби ва совриндорлари, Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоатлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинлари ғолиблари ва амалдаги Жаҳон чемпионлари ўрин олган.

IKA матбуот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены