Banner Top

Трамп Тиллерсоннинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни инкор қилди

  АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг лавозимидан кетиши ҳақидаги гап-сўзларнинг ёлғонлигини маълум қилди.

  “ОАВ томонидан менинг Рекс Тиллерсонни ишдан олганим ёки унинг яқин орада истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. У кетмаяпти, ва биз гарчи баъзи масалаларда келишолмасак ҳам (якуний қарорни мен қаблу қиламан) биргаликда яхши ишлаяпмиз”, - дея ёзган Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида.

  Аввалроқ жума куни Тиллерсон Оқ уй томонидан унинг истеъфога чиқарилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарни кулгили эканлигини маълум қилган эди. Унинг ўрнини айни вақтда Марказий разведка бошқармаси раҳбари бўлган Майк Помпей эгаллаши ҳақида дастлаб The New York Times нашри АҚШ маъмуриятидаги манбасига таяниб тарқатган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены