Banner Top

АҚШ Олий суди 8 мамлакат фуқароларини Қўшма Штатларга кириш таъқиқини маъқуллади

  Душанба, 4 декабр куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай таъқиқлаш ва 8 та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини таъқиқловчи фармони кучга киришига рухсат берди.

  Эндиликда Ливия, Сурия, Эрон, Яман, Сомали, Чад, Шимолий Корея фуқаролари ва Венесуэланинг айрим тоифа фуқаролари кўп ҳолларда АҚШга иммиграт бўла олмайди ва АҚШда оилавий, амалий алоқалари бўлишига қарамай мамлакатга кириш ҳуқуқини ололмайди ёки Америка олий таълим даргоҳларига кира олмайди. Шунга қарамай, чекловлар мамлакатга боғлиқ бўлиб, айрим фуқоролар тоифаси қўшимча назоратдан кейин визалар олиши мумкин.

  Баҳорда эълон қилинган ва дарҳол тўсиқ қўйилган президентнинг биринчи фармони каби, Трамп маъмурияти бу галги фармон қабул қилинишини мазкур мамлакатлардан бўладиган терроризм хавфининг кучайиши билан изоҳламоқда. Бу гал фармоннинг амал қилиш муддати чекланмаган, фармон АҚШда истиқомат қилаётган одамларнинг қариндошларига ҳам қўлланилиши мумкин. Фармоннинг аввалги матнида бу каби инсонлар истеъсно қилинган эди. Фармонни танқид қилувчилар ҳужжат одамлар диний қарашларига биноан камситилаётганини айтишади.

  Президент маъмурияти вакиллари Олий суднинг кутилмаган қарорини олқишлашди. Чунки, президент Трампнинг мақсади, президент матбуот котибининг айтишича, “АҚШга терроризм таҳдиди бўладиган мамлакатлардан келувчиларни чеклашдан иборатдир”.

  Бироқ, бу Олий суднинг вақтинчалик қароридир. Президентнинг мазкур фармони нақадар қонунийлиги масаласида федерал ва аппеляция судларида давом этаётган суд жараёнлари тугаганидан сўнг масала Олий Суд томонидан қайта кўриб чиқилади. Президент фармонининг қонунийлигига  бир нечта штат ва ҳуқуқ химоячилари эътироз билдирмоқда.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены