Banner Top

Испаниянинг нуфузли ишбилармонлик доиралари билан музокаралар олиб борилди

  Бугун мамлакатимизда бизнес учун яратилган қулай шарт-шароит соҳада янги корхоналарнинг юзага келишига ва уларнинг дунё миқёсига чиқишида имкон яратмоқда.

  Ана шундай компаниялардан бири BMB Trade Group масъулияти чекланган жамиятидир. Асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, ушбу йўналишда консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳисобланган мазкур корхона вакиллари яқинда Туркия ва Испания давлатларига бизнес-сафар уюштирди. Сафардан кўзланган асосий мақсад хориж  ишбилармон доира вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўлиб, хориж компаниялари билан музокараларда самарали келишувларга эришилди.

  Ноябр ойида ўтказилган учрашувларнинг дастлабкиси Испания Қироллиги Савдо-саноат палатасида директор ўринбосари Алфредо Бонет билан бўлиб ўтди. BMB Trade Group компанияси томонидан музокараларда компаниянинг Кузатувчилар кенгаши раиси Бекзод Маматкулов, компания ҳаммуассиси Ботир Якубов компания халқаро алоқалар бўлиб раҳбари Алишер Никимбаев иштирок этдилар. Тадбирда Испания Савдо-саноат палатаси раҳбари палата фаолияти доирасида Ўзбекистон хусусий сектори вакилларини Қиролликдаги ҳамкорлари ўртасида танитишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўз ўрнида Б.Маматкулов ўз компанияси мисолида Испания бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

 BMB Trade Group компаниясининг Кузатувчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилик қилган ишбилармонлар гуруҳининг учрашувларидан яна бири Испаниянинг Мурсия шаҳрида жойлашган “J.Huete International” компанияси бўлди. Айтиш жоизки, мазкур муассаса 12.000 м2 майдонни эгаллаган бўлиб, ишлаб чиқариш ҳудудида иссиқхоналар учун зарур қисмлар, хусусан, автоматик қолиплар, осма кранлар, фальцовка машиналари, гидравлика столлари ва бошқа ускуналар тайёрланади. Ташриф мобайнида Javier Huete директори ўзбекистонлик вакилларни компания фаолияти билан таништирди, икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш келишиб олинди.

 Шу билан бирга, Испаниянинг етакчи “Agrucapers” компанияси бош директори Хосе Мануэль Пелегрин Лопез, “Western Export Solutions” компанияси асосчиси ва етакчиси Алехандро Эстебан Пинтадо, “Ecamed” компанияси тижорат директори Хосе Луи Пуше Арока билан учрашувлар бўлиб ўтди.

 Испания Қироллигига амалга оширилган яна бир самарали ташриф “BioSabor” компаниясининг Альмерия шаҳрида жойлашган 16 гектарлик иссиқхонаси бўлди. Айтиш жоизки, бу комплекс J.Huete International томонидан бунёд этилган. Ўзбекистонлик компанияга экспертлар томонидан мана шундай иссиқхона ва логистика марказига эга тизим яратиш юзасидан тавсия ва маълумотлар тақдим қилинди.

 Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси ташаббуси билан BMB Trade Group ҳамда Испаниянинг “Gemina Procesos Alimentarios” компаниялари ўртасида ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув ташкил қилинди. Мазкур муассаса истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш бўйича илғор ечим ва технологиялари билан хорижда етакчилардан ҳисобланади. Учрашувда компаниянинг инженер-технологи Педро Симон Гарсиа ҳамда бизнесни ривожлантириш бўйича масъул ходими Франциско Хавиер Хуртадо Мирон иштирок этди. Унда компания технологияларини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

 Шу куни ўзбекистонлик компания билан учрашиш учун Мадридга учиб келган Швейцариянинг “Кармфарма” компанияси директори Фарид Газзауи билан музокаралар олиб борилди. Таъкидлаш керакки, “Кармфарма” Европа стандартлари асосида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Учрашувда Ўзбекистонда ҳам мана шундай илғор фармацевтика заводини ишга тушириш масаласи атрофлича ўрганиб чиқилди. 

 BMB Trade Group компаниясининг Испания Қироллиги бўйлаб ташрифи давомидаги навбатдаги музокаралар Мадридда жойлашган “Energiá” компанияси қароргоҳида бўлиб ўтди. Учрашувда компаниянинг халқаро директори, шунингдек “TALGO” компаниясининг собиқ вице президенти  Марио Ориол, Ўзбекистон томонидан эса BMB Trade Groupнинг Кузатувчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, компания вакиллари Ботир Яқубов ва Алишер Никимбаевлар иштирок этдилар.

 Учрашув мобайнида Марио Ориол Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги йилларда қўлга киритилаётган ютуқлар тўғрисида тўхталиб ўтиб, ўзбекистонлик компания билан кенг кўламли бизнес ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини маълум қилди.

 Хорижга амалга оширилган самарали бизнес-сафар якуни бўйича ўнга яқин нуфузли хориж компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари, келишувлар имзоланди.

 

“BMB Trade Group” Матбуот хизмати

Сўнги ўзгартириш: Пайшанба, 07 Декабрь 2017 13:05

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены