Banner Top

Ўзбекистон олтин конлари разведкаси учун тўртта инвесторни жалб қилди

  Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси 2017 йилда ўнлаб олтин конларини ўзлаштириш истиқболларни ўрганиш мақсадида тўртта хорижий компанияни жалб қилди, дея хабар беради РИА Новости қўмита раиси Бобир Исламовга таяниб.

  Бу ҳақда у Тошкентда бўлиб ўтган халқаро Uzgeoinvest-2017 конфернциясида маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Канаданинг B2Gold, Буюк Британиянинг NordGold, Туркиянинг TUMAD ва Жанубий Кореянинг Shindong Resources компаниялари билан битим имзоланган.

  Муассаса раҳбари таклиф қилинган майдонлардаги олтин заҳиралари истиқболлари ҳақида маълумот бермади, фақат тадқиқотлар учун умумий сармоя миқдори 8 миллион долларни  ташкил қилиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу битим икки йилга мўлжалланган, шундан сўнг инвесторлар ўзларнинг тадқиқотларига асосланиб лойиҳанинг кейинги босқичлари -  конларни ўзлаштириш, тоғ-кон саноати ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш - масаласида қарор қабул қиладилар.

  “Инвесторлар лицензияларни расмийлаштирмасдан олдиндан тадқиқот ўтказишлари мумкин, бу хорижий компаниялар ва технологияларнинг жалб қилиш ишини тезлаштиради”, – дея таъкидлади Исламов.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены