Banner Top

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши сессиясида вилоят прокурори ва ички ишлар раҳбари ҳисоботи эшитилди

  2017 йил 5 декабрь куни соат 18-00да Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиб, кун тартибида 2 та масала кўриб чиқилди.

  1-масала Вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Баходир Бахтиёрович Пўлатовнинг 2017 йил 11 ойи давомида вилоятда ҳуқуқ тартиботни ва қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи;

  2-масала вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Турсунбаев Дилшод Ташкенбаевичнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бороасида жорий йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи;

  Сессияни вилоят ҳокими Зафар Шаропович Рўзиев кириш сўзи билан очиб бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан халқнинг соғлигини ва тинчлигини сақлаш энг устувор вазифа сифатида белгиланганлигини, суд ҳуқуқ тизимида бир қатор ислоҳотлар ўтказилганлигини, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг барвақт профилактикаси ташкил этилганлиги сабабли, вилоятимизда умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга камайганлигини билдирди.

  1-масала юзасидан сўзга чиққан вилоят прокурори Б.Б.Пўлатов жорий йилнинг 11 ойи давомида суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарликларнинг прпофилактикаси йўналишида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги билан бир қаторда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини, жумладан ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда корхона, муассаса ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик етарли даражада таъминланмаганлигини, ўзаро ахборот алмашиш тизими тўғри йўлга қўйилмаганлигини, 360 нафарга яқин узоқ муддатдан қайтиб келган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилмасдан қолганлигини, мактаб ва касб-ҳунар коллежларида ишлаб келаётган психологларнинг 30 фоизи номутахассис ходимлардан иборат эканлигини билдирди.

  2-масала юзасидан сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Д.Т.Турсунбаев вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар 17 фоизга камайишига эришилган бўлсада, айрим секторларда жумладан, Қарши тумани ИИБ бошлиғи, Қарши туман ҳокими, Китоб туман прокурорининг ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятлар кўпайишига йўл қўйилганлиги, шу билан бирга айрим маҳаллаларда жиноятлар салмоғи юқорилигича қолаётганлигини, таълим муассасаларидаги айниқса айрим касб-ҳунар коллежларидаги давомат ҳанузгача пастлигича қолаётганлигини, шу билан бирга мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг айрим ўқитувчилари ҳам дарсларга кечикиб келаётганлиги ёки умуман сабабсиз ишга келмаётганлиги каби ҳолатлар ҳам учраб турганлигини билдириб, келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини таъминлаш учун “Жамоатчилик назорат масканлари”ни барча маҳаллаларда ташкил қилиб, уларни рағбатлантириш учун “Энг яхши жамоатчилик назорат маскани”, “Энг яхши жамоатчилик вакили” танловларини мунтазам ўтказиб боришни, оилаларни 4 тоифага яъни, намунали, яхши, нотинч-жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, кам таъминланган тоифаларига бўлиб уларнинг рўйхатларини шакллантиришни ва бошқа бир қатор таклифларни илгари сурди.

  Сессия сўнгида вилоят ҳокими З.Рўзиев маърузачиларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда вилоятда 2017 йил 5 декабрь кунидан 25 январь кунига қадар “Жиноятичилик ва ҳуқуқбузарликка қарши зарбдор 50 кунлик”-деб эълон қилинишини ва ҳар бир қишлоқда навбатчилик графиклари ишлаб чиқилишини, жорий йилнинг 25 декабрь кунига қадар вилоятдаги барча илгари судланганлар, ДЭО аъзолигидан чиқарилганлар, муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб келганларни иш билан таъминлашни, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан биргаликда ҳар битта тумандан 10 тадан нотимн оилаларни иш билан таъминлаш вазифасини белгилаб берди. 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены