Banner Top

Қирғизистон парламенти Орто Токой(Косонсой) сув омборини Ўзбекистон билан бирга фойдаланишни кўриб чиқади

  Жогорку Кенешнинг 13 декабрь кунги мажлиси кун тартибига «Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚРнинг  Жалолобод вилояти Ола-Буқа туманидаги Орто-Токой (Косонсой) сув омборидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш” тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам бор.

  Мамлакат хукумати сайтида маълум қилинишича, бу масала бўйича депутатларнинг саволларига ҚР Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев жавоб беради.

  Эслатиб ўтамиз, Орто-Токой сув омбаридан Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда фойдаланиши тўғрисидаги Битим 2017 йил 6 октябр куни ҚРнинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи вақтида имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, сув омборини қўриқлаш ва бошқариш тўлалигича қирғиз томонига ўтади. Ўзбекистон эса сув омбори фаолиятини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

  Ўтган давр мобайнида Қирғизистондаги мазкур обьектга эгалик қилиш билан боғлиқ талаблар ҳал қилинмаган эди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены