Banner Top

2018-2020 йилларда Давлат хизматлари марказларида 58 та давлат хизмати кўрсатилиши белгиланди

  Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

 Фармонга берилган шарҳда таъкидланишича, эндиликда Адлия вазирлиги ҳузурида "Давлат хизматлари агентлиги" ташкил этилади. Жойларда эса "Давлат хизматлари марказлари" фаолияти йўлга қўйилади. 2018-2020 йилларда жорий этилишига қараб Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланган.

  Уларнинг қаторида уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳолининг талаби юқори бўлган хизматлар мавжуд.

  Фармон билан давлат хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги ташкилий асослари жорий этилмоқда, давлат ва аҳоли ўзаро ҳамкорлигининг замонавий концепциясига пойдевор қўйилмоқда.

  Аҳоли билан ўзаро боғлайдиган ягона жой сифатида Давлат хизматлари марказлари ва Халқ қабулхоналари давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, фуқароларнинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш, шунингдек, уларнинг давлат органлари фаолиятидан қаноатланганлик даражасини оширишга хизмат қилади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены