Banner Top

Шимолий Корея Сеул билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишга рози бўлди

  КХДР  расмийлари Жанубий Кореянинг 9 январь куни тўғридан тўғри музокоралар ўтказиш борасидаги таклифини қабул қилди. Бу 2015 йилдан бери юқори даражада бўлиб ўтадиган илк учрашув бўлади. Учрашув икки мамлакат чегарасидаги Пханмундж демилитаризация қилинган худуддаги чегара пунктида бўлиб ўтади.

  Музокораларда КХДРнинг Пхёнчханда бўлиб ўтадиган қишки Олипиада ўйинларида иштироки, Корея ярим оролидаги вазият муҳокама қилинади, дея хабар берди Жанубий Корея Бирлашиш вазирлигининг вакили.

  Янги йил байрами муносабати билан чиқиш қилган КХДР раҳбари Ким Чен Ин баёнот бериб  Пхеньян Сеул билан мулоқотга тайёр эканлигини ва ўзининг миллий терма жамоасини Пхёнчхандаги олимпиада ўйинларига юборишга тайёрлигини билдирган эди. Жанубий Корея  президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ниятини олқишлади.

 3 январь куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ёпиқ алоқа линияси орқали Жанубий Корея билан музокараларни бошлашга буйруқ берди. Қишки Олимпиада Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида 9 февраль куни бошланади ва 25 февралгача давом этади.

 Корейслараро музокаралар ғоясини АҚШ президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватлади. Мудофаа вазирлиги 2018 йил бошларида Жанубий Корея билан ўтказиладиган қўшма ҳарбий машқларни бошқа вақтга кўчирилганини эълон қилди. Пхеньян қўшма машқлар режасини кескин танқид қилган, қўшма машқлар КХДРга қарши бостириб киришга тайёргарлик эканини айтган эди.

  Декабрь ойи сўнгида АҚШ КХДРга қарши санкцияларни кенгайтирди. 22 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ноябр ойида ракета синовлари ўтказганига жавоб сифатида Пхеньянга нисбатан янги санкциялар жорий қилди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены