Banner Top

Корея Персонални ривожлантириш институти президенти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фахрий маслаҳатчиси

  2018 йил 11 январда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея персонални ривожлантириш институти президенти жаноб Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини бериш маросими бўлди.

  Тантанали маросимда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов шуни таъкидладики, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишдир. Бугунги кунга келиб, Кореява Ўзбекистон ўртасидаги Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигива Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан имзоланган ишчи мигрантларни бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга жўнатиш борасидаги  Англашув Меморандумини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур Меморандумни самарали амалга оширилиши натижасида 2007 йилдан то бугунги кунгача Ўзбекистон Республикасининг 27 мингдан зиёд фуқароси Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширди. Айни пайтда, Кореяда 17 мингдан зиёд ишчиларимиз меҳнат қилмоқдалар. Яна шуни таъкидлаш зарурки, фуқароларимиз Кореядаги замонавий корхоналарда меҳнат қилиш мобайнида катта тажриба ва кўникмаларга, сармоя ва технологияларга эга бўладилар. Ватанга қайтганларидан сўнг, улар ўз сармоялари ва билимларини, салоҳият ва тажрибаларини юртимиздаги корхоналарда ишлашга ёки
ўз тадбиркорлик ишларини ташкил этишга сарфлайдилар, янги иш ўринлари яратадилар.

  Вазирлик раҳбарияти яна шуни таъкидладики, меҳнат миграциясини ташкил этиш соҳасидаги мавжуд тажриба ва амалий кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистонлик ишчи кучларини жалб этиш бўйича кореялик иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик мақсадларида Корея персонални ривожлантириш институти Президенти жаноб Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси фуқароларини бандликка кўмаклашиш тизими орқали Кореяга йўллаш жараёни самарадорлигини ошириш ва шу билан ташқи миграция соҳасидаги ҳамкорлик натижасида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш имконини беради.

  Ўз навбатида, жаноб Ким Ён Се ўзига кўрсатилган юксак эҳтиром учун миннаатдорчилик билдирди ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ўзбек-корейс муносабатларини ривожлантириш учун бажонидил ҳаракат қилишини таъкидлади. У яна шунга ишонч билдирдики, бугунги кунда кореяликлар Ўзбекистон фуқароларининг Кореяга қизиқиши даражасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрдир. Бунинг учун Кореяда ишлашни ёки таълим олишни истаган фуқароларни корейс тилига ва маданиятига ўргатиш муҳим аҳамиятга эгадир.

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2017 йил 22 ноябрдагиКорея Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея персонални ривожлантириш институти ўртасида ўзаро Англашув Меморандуми имзоланган ҳамда Кадрлар тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлашДастури тасдиқланган эди.

  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Корея персонални ривожлантириш институти ўртасидаги ушбу Меморандумни ҳаётга жорий этиш мақсадида томонлар ўртасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаш учун рухсатнома олиш учун Ҳукумат қарорига мувофиқ, тақдим этилаётган “Далварзин” маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи базасида Ўзбекистон фуқароларини корейс тили бўйича ўқитиш марказини очишга қарор қилинди.Жаноб Ким Ён Се Ўзбекистонга ташрифи давомида мазкур таълим муассасасини бориб кўрди. Маълумки, Корея томонидан ҳамкорликдаги Марказни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва 2018 йилда ушбу ўқув муассасасида таълим олувчилар сонини ошириш ва келгуси йилларда 1000 нафар кишига етказиш режалаштирилган.Кейинчалик Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай тил марказларини очиш назарда тутилган.

  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фахрий маслаҳатчиси жаноб
Ким Ён Се кўмагида Корея томони билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик изчиллик билан ривожланиб бормоқда, кадрлар заҳираларининг малакасини ошириш, бандликка рухсат бериш тизими борасидаги масалалар ҳал этилмоқда, рухсат этилган сиёсат доирасида кадрлар заҳираларининг йўлланиши ва Ватанга қайтиши жараёни янада ижобий йўлга қўйилмоқда, томонлар манфаатлари инобатга олинган ҳолда,аҳолининг бандлик даражаси қўллаб-қувватланмоқда, шунингдек, чет элда меҳнат фаолиятини юритиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини касбга тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.

  2018 йилнинг январь ойида Корея Республикасининг Кванжу шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхонасини очилиши режалаштирилган.

  Ушбу тадбир тантанали маросимда дўстона ва қизиқарли руҳда бўлиб ўтди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены