Banner Top

Депутатлар ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокама қилди

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

  Жумладан, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг янги таҳрирдаги лойиҳаси кенг муҳокама қилдинди.

 Мажлисда қайд этилганидек, Миллий дастурнинг мақсади қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шахсда ҳалоллик, масъулиятлилик, уюшқоқлик, талабчанлик, қонунга итоаткорликка асосланган ижтимоий-ҳуқуқий қадриятлар тизимини шакллантириш, қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, мажбуриятларнинг давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан виждонан бажарилишини ва ҳуқуқий нормаларга риоя этилишини рағбатлантириш орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдан иборат.

  Шунингдек, юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамиятнинг асоси ҳамда жамият ва давлат ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар етуклигининг кўрсаткичи ҳамда ижтимоий муносабатларни ва жараёнларни тартибга солишга фаол таъсир кўрсатувчи омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг янги таҳрирда қабул қилиниши ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий давлат барпо этишдаги тизимлиликнинг белгисидир. Шу қаторда дастурнинг амалга тадбиқ этилиши аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришга, мамлакатимиз фуқароларида Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларга ишонч ва қатъийликни шакллантиришга олиб келади.

  Шу билан бир қаторда қайд этиб ўтилганидек, ушбу дастурнинг қабул қилиниши кунлик ҳаётда қонун меъёрларини тўғри тадбиқ этилишига, ҳуқуқий ҳужжатларнинг хатосиз расмийлаштиришга, давлат хизматчиларида ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни янги босқичга кўтаришга ҳамда уларда қонунларга ҳурмат руҳини шакллантиришга олиб келади.

  Мажлис давомида парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены