Banner Top

ЕХҲТ Россиядаги сайловларда ҳақиқий рақобат бўлмаганини таъкидлади

  Якшанба куни Россияда бўлиб ўтган президентлик сайлови ҳақиқий рақобат етишмаслиги, сўз, йиғилиш ва бирлашмалар эркинлиги чекланган шароитларида ўтказилди.

  Бу ҳақда душанба куни ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва демократик институтлар ва инсон хуқуқлари бўйича Бюроси томонидан эълон қилинган  қўшма баёнотда маълум қилинади.  

  Ташкилотлар, жумладан, протоколлар ишлаб чиқилгандан сўнг биринчи ўрини олган  амалдаги президент Владимир Путин  сайлов олди кампанияси даврида қолган номзодларга нисбатан кўпроқ эфир вақтини олганини таъкидлашди.

  Сайловлар даврида рақобатига таъсир кўрсатган омил бу номзодларни рўйхатга олишдаги чеклов бўлди.

  ЕХҲТ кузатувчилари шунингдек, сайловчилар кўпроқ келишини таъминлаш мақсадида сайловчиларга босим ўтказилгани, сайловлар тўғрисидаги қонун бузилгани борасида баёнот берган фаолларнинг ушлангани, сайловларни ёритаётган ОАВ учун чекловлар жорий этилганига эътибор қаратишди.

  Шу билан бирга ЕХҲТ 18 мартдаги сайловлар ташкилий жиҳатдан яхши уюштирилганини, Марказий сайлов комиссияси эса самарали фаолият юритганини таъкидлашди. Ташкилот мамлакат ҳудудларида россияликларнинг овоз беришлари учун рухсат бермаган  украин расмийларининг ҳаракатларини, асосий ҳуқуқларни бузиш сифатида баҳолашди.

  Владимир Путин  душанба куни Кремлда қолган етти нафар номзод билан учрашди ва мамлакат фаровонлиги йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унгача эса КПРФ номзоди  Павел Грудинин Путиннинг ғалабасини  тан олди, шу билан бирга бўлиб ўтган сайловларни амалдорларнинг ҳаракати туфайли “ифлос” деб атади.

  Протоколларнинг 99,84 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнгги маълумотларга қараганда, Владимир Путин сайловчитларнинг 76 фоиз овозини олган, бу Россия сайловларидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены