Banner Top

Жанубий Корея собиқ президенти 24 йил қамоққа ҳукм қилинди

  Сеул суди Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йил қамоққа ҳукм қилди. У порахўрликда, ҳокимиятни суиьстемол қилганликда ва қонунга зид равишда тижорий компанияларга таъсир кўрсатганликда айбдор деб топилди. Айблов 66- ёшли Пак Кин Хе  учун 30 йил қамоқ жазоси ва $110 миллион миқдорида жарима тўланишини сўраган эди.

  Собиқ президент барча айбловларни инкор қилди. У судга келмади. Суд жараёни Жанубий Корея телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш этилди.

  Бир йил муқаддам, 2017 йилнинг 10 март куни Жанубий Корея Конституциявий суди бир овоздан  Пак Кин Хе  президент лавозимидан олиб ташлаган эди. Импичмент жараёни президентнинг яқин дугонаси коррупция мажоросига аралашиб қолганидан сўнг  Жанубий Корея парламенти томонидан 2016 йилнинг декабрида бошланган эди.

  Жанубий Кореяда п​резидентнинг импичментига сабаб бўлган мажоро  президентнинг болаликдаги дугонаси Чхве Сунь Силь давлатнинг биринчи раҳбарининг таъсирини суистеъмол қилганидан сўнг бошланган эди. 2018 йилнинг  февралида Сунь Силь 20 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

  У мамлакатдаги йирик корхоналарни, жумладан, Samsungни ўзининг нотижорат жамғармасига пул ($70 млн) ўтказишга мажбурлаган, кейинчалик бу маблағларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган.

  Чхве Сунь Силни шунингдек, ўз таъсиридан фойдаланган холда қизини Сеулдаги нуфузли университетга жойлаб қўйганликда, бунинг оқибатида яхши баҳо олинган бўлишларига қарамай абитуриентлар олий таълим даргоҳига кира олмаганликда айбланди. Айни шу эътироз – олий таълим юқори баҳоланадиган мамлакатда ўта жиддий ҳисобланади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены