Banner Top

Ўзбекистонда табиий газ экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 мартага ошган

  Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 2018 йил январ-март ойларида 7,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Жумладан, 4,1 млрд АҚШ долларини ва импорт 3,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилган.

  Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида маълум қилинди. Экспорт таркибида энергия манбаалари ва нефт маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,4%га ўсиши табиий газнинг 2,3 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Машина ва асбоб-ускуналар эса 35,4%га ўсди, шундан қозонлар, ускуналар ва механик асбоблар ва уларнинг қисмларининг 24,6%га, трансформатор ва аккумуляторлар 68,6%га, монитор ва проекторлар 3,3 мартага ошди.

  Буғдой экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,6%га ва мева-сабзавот маҳсулотларининг 51,7%га ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 49,9%га ўсишига олиб келди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены