Banner Top

Устаси фаранглар 126 минг дона устараларга ҳам бож тўлайдиган бўлишди

  Республикамизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган қулайлик ва енгилликларни суиъстемол қилган ҳолда товар-моддий бойликларни мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

  Яқинда Тошкент шаҳар божхоначилари Туркия давлатидан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган гигиеник воситаларни божхона назоратидан ўтказишди.

  Мазкур корхона томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра юк автомашинасида мамлакатимизга болалар тагликлари, соқол олиш креми каби маҳсулотлар бўлиши лозим эди. Аммо кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 126 млн сўмлик, жами 126 минг дона “ARKO” номли бир марталик соқол олиш ускуналари борлиги аниқланди.

  Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан ташкилотнинг ишончли вакилига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан баённома ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  Шу ўринда юртдошларимиздан божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 120-76-33 ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-71 - “Ишонч телефони” рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены