Banner Top

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири имзоланди

  Янги таҳрирдаги “Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан амалдаги Қонун нормаларини такомиллаштиришилди, Қонуннинг мақсади ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрор кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

  Бу ҳақда “Инсон ва қонун” нашрида маълум қилинади. Жумладан, атама ва таърифларни бир хилда қўллаш ва турлича талқин этилишининг олдини олиш мақсадида “ўрмон”, “ўрмонларни кўпайтириш”, “ўрмонни муҳофаза қилиш”, “ўрмонларни такрорий кўпайтириш”, “ўрмондан фойдаланувчилар”, “ўрмонларни қайта тиклаш” каби тушунчалар киритилди.

  Бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари белгилаб берилди.

  Ушбу Қонунда ўрмонлар муҳофаза қилинишини таъминлаш ва улардан фойдаланишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий мезанизми мустаҳкамлаб қўйилди. Хусусан, улар дастур ва тадбирларни амалга ошириш, аҳоли орасида ўрмонлардан оқилона фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат идораларига бу соҳада кўмак кўрсатишда иштирок этадилар.

  Бундан ташқари, Қонун билан ўрмонни қўриқлашга доир қатор чоралар, жумладан қоидалар, чеклов ҳамда тақиқлар, ўрмонга зарарли таъсир кўрсатилишининг ёки унинг йўқ қилиб юборилишининг олдини олишга қаратилган қоидалар жорий этилди.

  Қонун билан ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидалари анча такомиллаштирилган. Жумладан, дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш, экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш каби ўрмондан фойдаланишнинг янги турлари киритилган.

  Ўрмонларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан чекловлар ёки тақиқлар белгилаши мумкин.

  Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқзор ўрмон зоналарида, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонларида чорва молларини ўтлатишга йўл қўйилмайди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены