Banner Top

“Катта еттилик” мамлакатлари Россияга қарши санкцияларни кескинлаштиришга тайёр

  «Катта еттилик» давлатлари Ташқи ишлар вазирлари агар Москванинг ҳатти-ҳаракатлари шуни тақозо қилгудек бўлса, у ҳолда Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришга тайёрлиги борасида баёнот билан чиқишди. Бу хақда Торонтода бўлиб ўтган учрашув якунида вазирлар томонидан қабул қилинган баёнотда таъкидланади.

  Украина ҳудудий яхлитлигини бузиш оқибатида жорий этилган иқтисодий санкцияларнинг узайтирилиши Россия томонидан Минск келишувларини тўла ва ортга қайтариб бўлмас тарзда бажарилиши билан бутунлай боғлиқ. Бу санкциялар, агарда Россия ўз мажбуриятларини тўла бажарса бекор қилинади, бироқ биз, агарда Россия ҳаракатлари талаб қилса, янги чеклов чораларини ҳам қабул қилишга тайёрмиз», - дейилади G7 ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотида.

  Улар шунингдек, Россия томонидан аннекция қилинган Қримдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни "ташвишли" деб аташди ва Россия хукуматини ярим оролда суистеъмолликлар билан шуғулланаётганликда айблаб чиқишди. Бундан ташқари “катта еттилик” ташқи ишлар вазирлари Россияга мурожжат қилиб "беқарорлаштирувчи ҳатти-ҳаракатларни" тўхтатишга ва "бошқа мамлакатларнинг демократик тизимига аралашмаслик”ка ва халқаро мажбуриятларни бажаришга чақиришди.

  Шу билан бирга “Катта еттилик” минтақавий ва глобал муаммоларни бартараф этишда Россия томони билан мулоқот имкониятларини қидиришни давом эттириш лозимлигини таъкидлашди. Москва "конструктив ҳамкор" бўлиши керак, дея ҳисоблайди АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Джон Салливан.

  “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Торонтода   21- 23 апрел кунлари бўлиб ўтди. Унинг ишида АҚШ, Канада, Германия, Буюк Британия, Япония, Франция ва Италия ТИВ раҳбарлари иштирок этди.

  12 март куни Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкцияларни яна ярим йилгача узайтирди, бу санкциялар 2014 йилда Россия томонидан Қрим аннексия қилингани ва Донбассдаги айирмачиларни қўллаб-қувватлагани учун жорий қилинган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены