Banner Top

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди

  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

  Бу ҳақда Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди. Мазкур Регламент билан ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

  Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш давлат хизматининг муддати 15 иш кунидан 10 иш кунига қисқартирилди.

  Эндиликда, рухсатнома беришда Фанлар Академиясининг хулосасини олиш ортиқча жараён сифатида бекор қилинди.

  Ваколатли органнинг тадқиқот, кўрик ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларни учинчи шахсларни жалб қилиб ўтказиш жараёни ҳам бекор қилинади.

  Шунингдек, мурожаат этувчилар ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены