Banner Top

Хорижий компания ҚРдаги “Қумтор” олтин конини сотиб олиш ниятида

  Лондонда рўйхатга олинган «Чаарат Голд» (Chaarat Gold Holdings Limited) компанияси  Қумтор конини сотиб олиш нияти борлигини билдирди. Компания сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, кон нархини компания 800 миллион доллар деб баҳолган.

  «Чаарат Голд» илк бор “Қумтор”ни сотиб олиши борасида апрель ойи ўрталарида маълум қилган эди. Бироқ, 25 апрель куни «Центерра Голд» салбий жавоб қайтарди ва активларни сотишдан манфаатдор эмаслигини билдирди. Кўп ўтмай «Чаарат Голд» директорлар кенгаши аъзоси Артем Волынец компания конни сотиб олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини билдирди:

  - Ҳозир “Центерра” акцияларнинг 26,6% фоизи Қирғизистон хукуматига тегишли. Биз хукуматга мурожаат қилиб кондаги тўғридан тўғри иқтисодий манфаатлар эвазига акцияларнинг катта қисмни ва дивидендларнинг 50%ни алмаштиришни таклиф қилдик. Ҳозирги шароитда  «Центерра» акцияларини ушлаб турганлар компания дивиденд тўлаган тақдирдагина иқтисодий фойда кўриши мумкин. Биз, Қирғизистон ҳукумати биринчи кунларданоқ кон дивидендларининг ярмини олиши кераклигини айтиб келамиз.

  Парламентда Сапар Исаков хукуматининг «Центерра» билан имзолаган Битимини кескин танқид қилишмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инвестицияларни ривожлантириш тўғрисидаги Битим томонлар ўртасида 2017 йил 11 сентябрда имзоланган эди. Ҳужжат “Қумтор” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда экологик вазиятни яхшилашга қаратилгани айтилади.

  Жумладан, «Центерра Голд Инк.» табиатни муҳофаза қилишни, биринчи навбатда Иссиқкўл атрофини мухофаза қилишни молиялаштиришни кенгайтириш масаласида ўз зиммасига янги мажбурият олади. Компания ташкил этилиши кутилган Тараққиёт жамғармасига бир вақтнинг ўзида 50 млн доллар беришни ўз зиммасига олган, йиллик экологик тўлов 310 мингдан 3 млн долларгача оширилади.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены