Banner Top

Эрон ва Ҳиндистон ўзаро чегарасиз кредит линиясини йўлга қўймоқда

   Эрон ва Ҳиндистон ўзаро банклар ўртасида чегарасиз кредит линиясини йўлга қўйишга келишиб олди.

    Бу ҳақда сешанба куни Тасним ахборот агентлиги хабар берар экан, ўзаро келишув Ҳиндистон экспорт-импорт банки (Export-Import Bank of India) ва Эроннинг 8 та хусусий банклари ўртасида имзоланганини маълум қилмоқда.  

  Мазкур келишувга кўра, Эрон компанияларига Ҳиндистонда турли техникаларни сотиб олиши, ускуналар ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйишда кредитдан фойдаланиш имкони яратилмоқда.

  Мазкур кредит линияси учун чеклов белгиланмаган бўлиб, биринчи босқичда Эрон комапниялари учун 150 миллион доллар ажратилади.

  Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Ҳиндистон ва Эрон ўртасида ҳамкорлик ривожланиб бораётган бўлиб, бу жараён айниқса энергетика ва савдо соҳаларида кўзга ташланмоқда.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены