Воскресенье, Август 25, 2013

Асад Керрининг Сурия масаласидаги музокараларда иштирок этиш таклифини рад этди

  Сурия президенти Башар Асад куни кеча АҚШ Давлат котиби Жон Керри томонидан Сурия масаласидаги музокараларда иштирок этиш таклифини рад этди.

 Асад Эрон телевидениесига берган интервьюсида “хорижда қилинган баёнот бизга тегишли эмас” дея таъкидлаган. “Биз аввал амалда аниқ ҳаракатларни кўришимиз ва ундан сўнг қарор қабул қилишимиз лозим”, - дея айтиб ўтган у.

  Маълумки, ўтган якшанба куни куни Қўшма Штатлар Давлат котиби Жон Керри Сурияда барқарорликни таъминлаш масаласидаги музокараларда Башар Асаднинг иштироки зарур эканлигини таъкидлаган эди.

  “Шундай қилиб биз Асад билан музокара олиб боришимизга тўғри келади”, - дея айтиб ўтган Давлат котиби ўзининг CBS телеканалига берган интервьюсида. 

Ўқилган 222 маротаба