Воскресенье, Август 25, 2013

15 кун муддатда матбаа корхонасини рўйхатга олиш ёки рад этиш ҳақида хабарнома олиш мумкин

 Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ЯИДХПда интерактив хизматлар рўйхатини матбаа корхонасини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш учун ариза тақдим этиш хизмати билан яна биттага оширди.

 Ушбу хизмат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар) учун тақдим этилади.

 Мурожаатчи ЯИДХП орқали реал вақт режимида электрон ариза юбориш жараёнида керакли ҳужжатларни аризага қўшиб юбориши лозим. Матбаа корхонасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги “Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 454-сон қарорига биноан ўрнатилган тартибда давлат божи ундирилади.

 Хизмат натижаси бўлиб, 15 кун муддатда матбаа корхонасини рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақида хабарномани олиш ҳисобланади.

 

Ўқилган 153 маротаба