Воскресенье, Август 25, 2013

Комил Рўзиев Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси Президенти этиб сайланди

  Жорий йилнинг 4 январ куни БААнинг Дубай шаҳрида Осиё-Океания Кураш Конфедерациясининг навбатдан ташқари Конгреси бўлиб ўтди.

  Унда Кураш Халқаро Ассоциацияси Президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган ўзбекистонлик Комил Рўзиев Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси Президенти этиб сайланди.

 Маълумот учун: Осиё ва Океания қитъаларидаги 40 га яқин давлатларда Кураш федерациялари фаолият юритади. 2016 йил ноябр ойида Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида бўлиб ўтган Кураш Халқаро Ассоциацияси Конгресида Осиё ва Океания Кураш Конфедерацияларини бирлаштириш бўйича қарор қабул қилинган эди.

 Комил Рўзиев икки қитъа бирлашган Кураш Конфедерациясининг биринчи Президенти сифатида иш бошлади. Унгача Осиё қитъасига Серик Ангарбаев (1999-2001 й. Қозоғистон), Жагдиш Татлер (2001-2005 й. Ҳиндистон),  Муҳаммад Дарахшон (2005-2013 й.Эрон), Ҳайдар  Фармон (2013-2016 й. Қувайт) Океания қитъасига Ёҳан Бошофф (2004-2016 й. Янги Зелландия) лар раҳбарлик қилишган.

 

Ўқилган 304 маротаба