Banner Top

Хитойнинг норозилигига қарамай АҚШ сенатори Тед Круз Тайван маъмурияти раҳбари билан учрашди

 Хитой томонининг норозилигига қарамай, АҚШ Конгресси Сенати аъзоси республикачи Тед Круз Хюстонда Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашди.

 Сенаторнинг маълум қилишича, у 8 январь куни Цай Инвэнь билан учрашган ва муҳокамалар жараёнида қурол сотиш, дипломатик алоқалар ва иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга келишган.

 Шунингдек, Круз Тайван вакиллари билан учрашувга қадар Хитой ваколотхонаси томонидан Конгресс вакилларига йўлланган президент Цай Инвэнь билан учрашмаслик ва “ягона Хитой” сиёсатини инобатга олиш ҳақидаги номани айтиб ўтган.

 “Хитой Халқ Республикаси Америкада кимни қабул қилишни ўзимиз ҳал қилишимизни тушуниши лозим. Бу ХХРга тегишли эмас. Бу ерда гап АҚШнинг иттифоқчиси бўлган Тайванни қонуний асосда ҳимоя қилиш ҳақида бормоқда”, - дейди сенатор.

  Бундан аввалроқ 2 декабрда Трамп ва Тайван раҳбарининг телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинган эди. Ушбу суҳбатдан Хитой томони ўз норозлигини билдирганди. 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены