Воскресенье, Август 25, 2013

Тайландда коррупцияда айбдор деб топилган амалдорларни ўлим жазосига тортиш таклиф этилмоқда

 Тайландда коррупцияда айбдор деб топилган, фаолияти давомидаги келтирган зарари 1 млрд батни (28,6 млн доллар) ташкил этган давлат хизматчиларини ўлим жазосига ҳукм этиш таклиф этилди.

 Қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги мазкур таклиф ислоҳотларни амалга ошириш Миллий қўмитаси томонидан илгари сурилган.

 Ташаббусни қўмитанинг 162 аъзосидан 155 нафари қўллаб-қувватлаган. Эндиликда ушбу таклиф ҳукумат, парламент ва конституциявий комиссия кўриб чиқиши учун тақдим этилади. Бу бир мунча вақтни талаб этади.

 Қонун лойиҳасига кўра, агар келтирилган зарар 1 млн батдан (28 минг доллар) ошмаса, жазо муддати 5 йилгача қамоқ этиб белгиланади. Зарар 10 млн батгача (285 минг доллар) бўлса, 10 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.

 

Ўқилган 75 маротаба