Воскресенье, Август 25, 2013

АҚШ давлат департаменти Россиянинг киберхужумларига оид далилларнинг йўқлигига изоҳ берди

 АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирбининг маълум қилишича, мамлакат махсус хизмати томонидан тақдим этилган докладда Россия томонидан уюштирилган хакерлик хужумларига оид жиддий далилларнинг йўқлиги ажабланарли ҳолат бўлмай, бу кўрилган чоралар махсус хизмат томонидан ўз манбаларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.

“Сиз юқори маҳфийликдаги докладнинг махфийлаштирилмаган қисмида маълумотларни олиш манбаси ва усуллари ҳимояланганидан ажабланмаслигингиз лозим”, - дейди душанба кунги брифингда АҚШ вакили.

 Кирби, разведканинг ўтган ҳафтада ўзининг хулосалари билан матбуотда ўртоқлашгани ва амалдаги президент Барак Обама ва давлат раҳбари этиб сайланган Доналд Трамп иштирокида брифинг ўтказганининг ўзи одамларнинг ушбу масалада ишонч хосил қилишига хизмат қилишини таъкидлаган.

  Махфий ҳужжат 7 январга ўтар кечаси эълон қилинган бўлиб, унда Россия ҳукумати томонидан уюштирилган хакерлик хужумлари энг юқори даражада ҳатто президент Владимир Путин иштирокида амалга оширилгани таъкидланади.

 

Ўқилган 177 маротаба