Banner Top

Барак Обама Чикагода ҳайрлашув нутқи билан чиқиш қилди

  Сешанба куни кечки вақт Барак Обама Чикагода президентлик лавозимидан кетиши муносабати билан ҳайрлашув нуқти билан чиқиш қилди.

 Президент ўз лавозимидан келжакка ишонч руҳида кетаётганини билдириб “Келажак яхши қўлларда” дея таъкидлаган.

  Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. Ўз нутқида Обама АҚШни дунёдаги энг обрўли давлат деб атади. “Бизнинг рақиблар – Россия ва Хитой, Америка билан дунёдаги таъсири жиҳатдан тенглаша олмайди, аммо биз қайсидир катта давлатнинг кичик қўшниларини қўрқитишига йўл қўймаймиз”, - деди Обама.

  Американинг келгусида дуч келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида тўхталар экан, президент террорчилар ва авторитар тузумларни бир қаторга қўйди.

 Обама, мамлакатда у раҳбарлик қилган вақтда бирор хорижий террорчи ташкилот АҚШга хужум қилолмаганини ва шунинг учун ҳам Гуантанамадаги қамоқни ёпилганини айтиб ўтган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены