Воскресенье, Август 25, 2013

2017-2021 йилларда шаҳар ва қишлоқларда 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши очилади

  2017-2021 йилларда 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шаҳар атрофида ва қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳарлараро қатновларда очиш назарда тутилмоқда. Янги йўналишлар очиш билан биргаликда, асосан автобуслар етишмаслиги туфайли қатнов тўхтатилган йўналишлар тикланади.

  Бу ҳақда бугун эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ШАРҲда маълум қилинади.

 Келгуси 5 йилда 8,6 мингта йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олинади.

 Автостанциялар, тўхташ бекатлари енгил конструкциялардан ва асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган арзон материаллардан (металл конструкциялар, сэндвич-панеллар ва шу кабилардан) фойдаланган ҳолда намунавий лойиҳалар бўйича қурилади.

 Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатишни.

 2018 йилнинг 1 июль санасига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилар транспортида йўл ҳақини банк пластик карточкасида нақд пулсиз тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

 

Ўқилган 162 маротаба