Banner Top

Трамп Россиянинг АҚШга хакерлик хужумларини уюштиришга алоқадорлигини тан олди

 АҚШ президенти этиб сайланган Доналд Трамп АҚШнинг разведка хизматининг Россиянинг Америкага қарши хакерлик хужумларига алоқадорлиги ҳақидаги фикрига қўшилган.

  “Хакерлик хужумларига келадиган бўлсак буни Россия қилган. Аммо бу бошқа давлатлар ва бошқа одамлар ҳам қилмоқда”, - дейди Трамп чоршанба кунги матбуот анжуманида. Унинг фикрича АҚШ жуда катта хакерлик хужумларига учраган. Жумладан, бу билан Хитой ҳам шуғулланмоқда.

 Трамп мамлакатни хакерлик хужумларидан ҳимоя қилишда зарур чораларни кўришини ваъда берган. “Бизда компьютер технологиялари бўйича дунёда энг кучли мутахассилар бор. Биз бу борада ҳимояни таъминлаш йўлида ишлаймиз”, - дейди сайланган президент.

 Шунингдек, у демократларни хакерлик хужумларидан ҳимояланишга етарли эътибор қаратмаганликда айблаган. Республикачилар ҳам хакерлик хужумларига учрагани, аммо уни бартараф этишга эришганини айтиб ўтган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены