Banner Top

Чет эл валютаси олди-сотдиси бўйича банк хизматлари оммабоплигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсларга чет эл валютасини тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчаларига эркин сотиш ва конверсион бўлимларидан сотиб олиш ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиш ҳуқуқи берилди.

Тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига банкдаги ҳисоб рақамидан чет эл валютасини нақд кўринишда олиш имконияти берилди

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига мувофиқ Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (1998 йил 22 октябрь 511-сон).

RSS