Воскресенье, Август 25, 2013

Иқтисодиёт (1576)

  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашувда таъкидлади.

 Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ЯИДХПда интерактив хизматлар рўйхатини матбаа корхонасини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш учун ариза тақдим этиш хизмати билан яна биттага оширди.

  Шу вақтга қадар Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Иноғомов Жовдатхон Султанович Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган.

  Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фаол иштирок этадиган, Ватанга садоқатли йигит-қизларни тарбиялаш, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларнинг ижодий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг асосий вазифаларидандир.

 Бу ҳақда муаллиф Анвар Мустафоқулов “Zarafshon” газетасидаги “Самарқандда қандай илмий янгиликлар бўлди?” номли мақоласида сўз юритади.

 Венесуэла президенти Николас Мадуро Арагуа штати губернатори Тарек эл-Аиссамини мамлакатнинг янги вице-президенти этиб тайинлади.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Олий Мажлис ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳукуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (бизнес омбудсман) фаолиятининг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар ўтказди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январь куни, Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

  Республикачилар вакили Пол Райан 239 овоз билан АҚШ Вакиллар палатаси (Америка парламентининг қуйи палатаси) спикерлигига қайта сайланди.  

  Сўнгги кунларда Эрон ва бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситларида туркман-эрон газ соҳасидаги муносабатлари ҳақида турли хабарлар пайдо бўлди.

  Нефт нархи сешанба кунги савдоларда 2015 йил июлдан буён энг юқори кўрсаткични қайд этган.

  Бензин нархининг кескин оширилишидан норози бўлган мексикаликлар душанба куни мамлакатнинг 11 та ҳудудидаги 15 та катта автомобил йўлларидаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган.