Banner Top

Тошкентда замонавий 2, 3 ва 6-қаватли ҳамда кичик очиқ турдаги автотураргоҳлар қурилади

  Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик ва санитар талабларига, ёнғин ҳавфсизлиги талабларига ҳамда аҳоли ҳавфсизлигига жавоб бермайдиган тартибсиз жойлаштирилиган темир бетон гаражлар 25,63 гектарли ер майдонларини эгаллаган бўлиб, 8470 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга. Бундан ташқари юридик шахслар томонидан жами 69,16 гектарли ер майдонлари эгалланган бўлиб, сиғими 27413 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга. Лекин ушбу автотураргохларда юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бермасдан ҳамда бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотларига кўра Тошкент шаҳрида 2014 йил 31 декабр ҳолатига автомототранспорт воситалари сони 2017 йил 1 март ҳолатига кўра 19 фоизга ортганини кўзатишимиз мумкин.

  Шу боисдан туман мавзе, дахалар ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган ва юридик шахслар томонидан ташкил этилган очиқ турдаги  ҳамда темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий шахарсозлик норма ва қоидаларига мос равишда 2, 3 ва 6-қаватли ҳамда кичик очиқ турдаги автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилган. Бунда дастлабки лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, режалаштирилаётган 2 қаватли автотураргоҳда 80 та сиғимли, 3 қаватли автотураргоҳда 144 та сиғимли ҳамда 6 қаватли автотураргоҳларда 480 ва 532 та сиғимли енгил автомототранспорт воситалари жойлаштирилиши белгиланган.

  Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ушбу юқорида қайд этилган замонавий шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мос равишда барпо этиладиган кўп қаватли автотураргохларни қурилиши бўйича тадбиркорларнинг талаб ва таклифларини инобатга олиб, шаҳарсозлик қоидалари ва санитар меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган ва юридик шахслар томонидан ташкил этилган темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий ҳалқаро стандарт ва талабларга мос равишда пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли автотураргохлар қуриш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, аҳоли томонидан муҳокама қилиш учун www.gov.uz сайтига жойлаштирилган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены