Banner Top

Тиллерсон Эронни терроризм ҳомийси ва АҚШ манфаатларига хавф деб атади

  АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Эронни дунёдаги терроризм ҳомийси ва АҚШ манфаатларига зид равишда Сурия, Яман, Ливандаги келишмовчиликлар фаол иштирокчиси дея атаган.

  Тиллерсонга кўра, Эрони ҳам Шимолий Корея йўлидан бораётгани, дунё бу масалалар билан жиддий шуғулланиши лозимлигини айтиб ўтган. 

  Қўшма Штатлар вакили Эронни Суриядаги Асад тузумини қўллаб-қувватлашда ва Суриядаги хорижий жанггариларга қурол-яроғ етказиб беришда айблади.

  Маълумки, Обамадан сўнг АҚШнинг Эронга муносабатида салбий ёндашувлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Бу ҳолатлар Эрон билан ядровий дастур борасидаги келишувларга жиддий хавф солмоқда. 

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены