Banner Top

Ўзбекистон Иқлим ўзгаришига доир Париж битимини имзолади

  2017 йил 19 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Париж битимини Ўзбекистон томонидан расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

  Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Ушбу битим 2015 йил 12 декабрь куни БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенсияси томонларининг 21-конференсияси доирасида қабул қилинган.

  Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси номидан мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Гулямов имзолади.

  Битим имзолангач, унинг асл нусхаси ташкилот Депозитарийи – БМТ Бош котибига сақлаш учун топширилди.

  Париж битими атмосферага ис газлари чиқиндиларини камайтириш ва глобал ўртача ҳарорат даражаси ўсишини чеклаш орқали иқлим ўзгаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга йўналтирилган.

  Ўзбекистоннини Париж битимини имзолаганлар рўйхатига кирганлиги ҳақидаги ахборот БМТ Котибияти томонидан аъзо давлат ўртасида тарқатилиб, ташкилотнинг Юридик бошқармаси расмий сайтида ҳамда БМТ журналида эълон қилинди.

 

Сўнги ўзгартириш: Пайшанба, 20 Апрель 2017 19:09

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены