Banner Top

“Камалак”дек беғубор дамлар старт олди!

  Истиқлол йилларида эртанги порлоқ келажагимиз эгалари бўлган болалар ҳуқуқларини кафолатлаш, маънан ва жисмонан чинакам баркамол авлод бўлиб улғайишлари учун кўплаб самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

  Фикримизнинг ёрқин исботи 2001 йил 23 май куни Ўзбекистон  “Камолот” ЁИҲ ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти ташкил этилганидир.

  Буюкларга бешик бўлган Қашқадарё вилоятидаги тоғлар бағридаги сўлим “Лочин” оромгоҳида “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг “Ватан дўстлик ва халқпарварлик учун” шиори остидаги анъанавий Республика анжумани 600 нафардан ортиқ иштирокчиларини куни кеча юқори кайфиятда кутиб олинди.

  Бугун эса юртимизнинг энг маҳоратли соҳа мутаҳассислари ва иқтидорли ёшлар вакилларидан иборат тренерлар гуруҳи томонидан иштирокчиларга маҳорат дарслари қизиқарли интерфаол услубларда ташкил этилгани аҳамиятли бўлди.

  Иқтидорли ёшлар томонидан оромгоҳнинг тантанали очилиш маросимига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

  Мазкур кенг қамровли лойиҳа 27 майга қадар давом этади. Кейинги хабарларимизда оромгоҳнинг шов-шувли бетакрор очилиш маросими ҳамда ёрқин жараёнлари ҳақида хабар берамиз.

 

Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

Республика Анжуманининг

матбуот химати вакили

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены