Banner Top

Россиянинг Астрахан вилоятидаги ватандошларимиз билан сайёр қабуллар ташкил этилди

  Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси томонидан 5 июль куни бўлажак Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ҳамюрларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқотига тайёргарлик доирасида Россиянинг Астрахан вилоятидаги ватандошларимиз билан сайёр қабуллар ташкиллаштирилди.

  Доимий яшовчи фуқароларимиз, меҳнат муҳожирлари ҳамда Астраханнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш талабалар билан учрашувлар ўтказилди. Ноқонуний миграция, одам савдоси, диний экстремизм, террористик фаолиятга қўшилишни олдини олишга боғлиқ муаммолар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Яшаб турган давлат қонунларига сўзсиз риоя этиш ва ўз ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан сақлаш зарурлиги таъкидланди.

  Сайёр консуллик қабули давомида фуқаролик, ватанга қайтиш сертификати ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришга оид турли масалалар бўйича 51 та ҳужжат кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

  Дипломатлар Астрахан шаҳридаги чет-эл фуқароларини вақтинчалик ушлаб туриш марказида ҳам бўлдилар ва мазкур муассаса раҳбарияти, шунингдек, бу ердаги Ўзбекистон фуқаролари билан ушрашдилар ҳамда ушбу марказдаги шароитлар билан танишдилар. Муассаса маъмурияти билан музокаралар натижасида қўлга олинган фуқаролар ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳамкорлик механизмини соддалаштириш бўйича келишувга эришилди.

  Илгарироқ “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган тошириқларни бажариш мақсадида Россиянинг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида сайёр қабуллар ўтказилди.

  Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра яқин кунларда Москва шаҳридан узоқда бўлган Россиянинг бошқа минтақаларига ҳам консуллик бўлими ходимлари сафар қилишлари режалаштирилмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены