Banner Top

Туркманистонда янги “Ай Назар” мобил алоқа оператори иш бошламоқда

  Туркманистонда “Ай Назар” янги мобил алоқа компанияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда 23 июнь куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида маълум қилинди.

  Президент Қурбонгули Бердимуҳамедов янги мобил алоқа оператори ташкил этилишини маъқуллади ва бу борада тегишли фармойиш чиқарди, дейилади тарқатилган расмий хабарда.

  “Туркмен-Телеком” компаниясига яқин манбаларнинг ва вазирликлардан бирининг вакилининг айтишича, янги компаниянинг "Ай Назар" деб номланиши Айнабад ва Назар сўзларидан ташкил топган. «​Янги маҳаллий мобил алоқа оператори июнь ойи охирларида туғилган кун (Туркманистон президентининг 29 июнда нишонланадиган туғилган куни кўзда тутилмоқда) арафасида иш бошлаши режалаштирилган. Виртуал режимда синовлар ўтказилмоқда»​, - дея тасдиқлади манба.

  Янги компания Россиянинг МТС компанияси мижозларига хизмат кўрсатиши аниқ. Маълумки, МТСнинг лицензияси узайтрилмади. МТС-Туркменистан компаниясининг лицензия муддати аввал айтилганидек, июлда эмас, балки сентябрда ниҳоясига етади. МТСнинг айрим ходимлари янги компанияга ишга киришга ҳаракат қилмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены