Banner Top

Жанубий Корея КҲДР билан ҳарбий музокоралар ўтказиш таклифини берди

  Жанубий Корея Шимолий Кореяга мурожаат қилиб ҳарбий музокоралар ўтказишга ва чегара яқинида душманона фаолият юритишни тўхтатишга чақирди.

  Бу ҳақда Пхеньян томонидан ракета синовлари  ўтказилганидан сўнг, бир томондан КХДР билан, иккинчи томонидан АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Шимолий Корея билан муносабатларида кескинлик юзага келганидан сўнг  Жанубий Корея мудофаа вазирининг ўринбосари Су Чху Сок баёнот берди.

  Сок демилитаризасиялашган ҳудудлардаги ҳарбий кескинликни кучайтираётган душмонона  ҳаракатларни тўҳтатиш мақсадида Шимол билан ҳарбий музокоралар 21 июль куни Тонгилгакда ўтказилиши юзасидан таклиф берди.

  Тонгилгак – бу Шимолий Кореяга тегишли Панмундж қишлоғидаги бино бўлиб, бундан аввал бу ерда иккита Корея ўртасида музокоралар ўтказилган эди. Агар таклиф этилаётган музокоралар ўтказиладиган бўлса, у ҳолда 2015 йил сўнггидан бери ҳукумат даражасидаги илк музокоралар бўлади. Бундан аввал Жанубий Корея янги президенти Мун Чжэ Ин Шимол билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини билдирган эди.

  У  6 июль куни баёнот бериб, Шимолий Корея томонидан 4 июль куни ядро қуроли бўлган қитьалараро баллистик ракета синови ўтказилганидан сўнг юзага келган кескинликни юмшатиш мақсадида Шимол раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирди.

  Бундан ташқари Жанубий Корея  томони айни шу ерда 1 август куни Қизил Хоч йўналиши бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш таклифи билан чиқди. Эслатиб ўтамиз БМТ Шимолий Кореяга ракета дастурини тақиқлаб   қўйган.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены