Banner Top

Тожикистон ОМОНнинг қочқиндаги собиқ командири Интерпол рўйхатидан чиқарилди

  Тожикистон ИИВ ОМОН(Алоҳида махсус отряди)нинг собиқ қўмондони, айни дамда “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳининг аъзоси бўлмиш Гулмурод Ҳалимовнинг исми Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол)нинг расмий веб-сайтида қидирувда бўлганлар рўйхатидан чиқарилди.

  Ҳалимов Интерпол томонидан 2015 йилдан бери қидирувда эди. Интерполнинг веб-сайтидаги “Тожикистон” бўлмида 16 июль ҳолатига кўра 100га яқин кишининг исми шарифи бор. Қидирувда бўлган тожикистонликлар орасида фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг етакчиси Муҳиддин Кабири ҳам бор. Хукумат уни  терроризм, уюшган жиноий гуруҳ ташкил этиш ва фирибгарликда айблайди.

  Тожикистон ИИВнинг баёнотига кўра, Гулмурод Ҳалимов ҳамон қидирувда бўлиб, хуқуқ-тартибот идорасига нима сабабдан унинг исми рўйхатдан чиқарилгани маълум эмас. Шу билан бирга Ҳалимовнинг сурати билан исми у тутилмагунча ёки ўлими тасдиқланмагунга қадар Тожикистон ИИВнинг расмий сайтида туриши  айтилмоқда.

  Интерполнинг Тожикистондаги бюроси вакили ҳам Ҳалимовнинг исми халқаро полициянинг қидирилаётганлар рўйҳатидан кутилмаганда чиқарилишига ҳайрон қолганини билдирди. «Бунинг имкони йўқ, чунки у ўнлаб тожикистонликлар қатори қидирувдадир. Унинг ҳибсга олингани ёки ўлимини ҳеч ким тасдиқлаганича йўқ. Балки бу ерда техник хатолик ўтгандир», - дейди суҳбатдош.

  Полковник Гулмурод Ҳалимов 2015 йилнинг  апрел ойида кутилмаганда йўқолиб қолди, ўша йилнинг май ойи сўнггида ИД сафларида эканлигинини билдирди. Сурияда суратга олингани айтилаётган видеолавҳада, Ҳалимов хукумат расмийларининг сиёсатига норозилик сифатида  “исломчилар” сафига қўшилганини таъкидлайди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены