Banner Top

Асад қўшинлари «жиҳодчи»ларнинг Хомс вилоятидаги сўнгги таянч нуқтасини эгаллади

  Сурия президенти Башар Асад қўшинлари «Ислом Давлати» террорчилик гуруҳининг Хомс вилоятидаги энг охирги таянч нуқтасини қўлга олди.

  Қадимий Пальмира шаҳридан 70 километр шимолий-шарқда жойлашган Аль-Сухна шаҳри 2015 йилдан бери «жиҳодчи»ларга қарши кураш олиб бораётган ҳукумат кучларининг гарнизони жойлашган Дейр-Эззор шаҳрига элтувчи энг сўнгги манзил бўлди.

  Қароргоҳи Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларига амал қилишни мониторинги бўйича Сурия маркази берган баёнотга кўра, ҳукумат кучлари 5 август куни оғир артиллериядан фойдаланган ҳолда шаҳарни эгаллаб олган. Ҳукумат кучларини Россия авиацияси қўллаб-қувватлаб турган.

  Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия ҳукумат армияси шаҳарни уч томондан қуршаб олган. Асадга содиқ кучлар пойтахт Дамашқни Дейр-Эззор ва Ефрат водийсидаги бошқа шаҳарлар билан ажратиб турган бепаён дашт оралиғини қайтариб олиш мақсадида май ойидан бери Россиянинг қўллаб-қувватлаши билан кенг қамровли ҳарбий амалиёт олиб бормоқда. АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия демократик мухолифати айни дамда «Ислом Давлати»нинг пойтахти ҳисобланмиш Раққа шаҳрининг ярмини назорат қилиб турибди.

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены