Banner Top

Тиллерсон: АҚШ Қабулнинг толиблар билан музокораларини қўллаб-қувватлайди

  АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот бериб, АҚШ Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасидаги тинчлик музокораларини ҳеч бир шартларсиз қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Давлат департаментининг сайтида эълон қилинган Тиллерсоннинг хабарида айтилади.

  Бу баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Афғонистон бўйича янги стратегия эълон қилинганидан сўнг пайдо бўлди.

  Давлат котибининг таъкидлашича, минтақада урушнинг барҳам топишига  Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилишига ва бу саъй-ҳаракат халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланишига АҚШ умид қилади. Тиллерсоннинг баёнотида, толиблар ғалаба қозона олмаслиги, бироқ уларнинг олдида сиёсий легитимлик ва тинчлик йўли борлиги таъкидланади.

  Афғонистон президенти Ашраф Ғани Афғонистонга оид янги стратегияси ва америкалик ҳарбийларнинг эсктремизмга қарши курашда кўрсатаётган ёрдамлари  учун Трампга миннадорлик билдирди. Ғани Қабул хукумати мамлакат ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идорлари тузилмаларини мустаҳкамлашга қурби етишига ишонч билдирди. Толиблар вакиллари АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларни олиб чиқиб кетиши, акс ҳолда уларга қарши “жиҳод давом” этишини эслатиб ўтишди.

  21 август куни  Трамп Оқ уйнинг Афғонистонга оид янги стратегиясини тақдим қилди. Ҳужжатга кўра, америка ҳарбийлари бу мамлакатда қолади, чунки улар чиқиб кетгудек бўлса, Афғонистонда “бўшлиқ” пайдо бўлади ва уни жиҳодчилар тўлдириши мумкин экан. Бундан ташқари, Афғонистонга қўшимча тўрт минг нафар ҳарбий хизматчи юборилади. Трампнинг Стратегиясини НАТО қўллаб-қувватлади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены