Banner Top

“Русгидро” Қирғизистон билан ГЭС атрофидаги вазият туфайли судлашмоқчи

  “Русгидро” Қирғизистондаги Юқори Норин ГЭСи атрофидаги вазият туфайли судга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Шарқий Иқтисодий форум-2017 анжуманида компания раҳбари Николай Шульгинов журналистларга маълум қилди. Бу хабарни РИА Новости тарқатди.

  “Халқаро арбитраж масаласида халқаро консультант қидиришни режалаштирганмиз”, — деди Шульгинов.

  2016 йили Қирғизистон  Юқори Норин ГЭС каскади ва Қамбарота -1 ГЭСи қурилиши бўйича Россия билан эришилган қўшма Шартномани  бекор қилган эди. Республика худудида тўртта ГЭС каскади қуриш мўлжалланган эди. Қурилиш "Русгидро" томонидлан ҚРдаги "Электрические станции" давлат компанияси билан биргаликда олиб борилиши лозим эди.

  ҚР Президенти Алмазбек Атамбаев  шу йилнинг июль ойида баёнот бериб, Россия томони билан эришилган битимни бузганлигидан сира афсусланмаслигини айтган эди. Унинг фикрича, "Россия компаниялари ГЭС каскадларини қуришга ҳаракат қилмаган ва ҳатто Қамбарота-1 ГЭСини қуришни режалаштирмаган".

  "Русгидро" бу айбловларни асоссиз деб атади. Компаниянинг таъкидлашича, хуқуқ соҳа асосида ҳаракат қилаётганини ва битимда эришилган қоидалар амалга ошмаган тақдирда лойиҳага сарфлаган  ҳаражатларни ундириш йўлида ўз хуқуқларини халқаро арбитраж судида ҳимоя қилишини маълум қилди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены