Banner Top

Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегация ЖССТ Европа минтақавий бюроси 67-сессиясида иштирок этмоқда

  Шу йилнинг 11-14 сентябр кунлари соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Венгриянинг Будапешт шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида иштирок этмоқда.

  Тадбир кун тартибигаЕвропа минтақавий бюроси директори Жужанна Якабнинг 2016-2017 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи,ЖССТнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилашга доир бир қатор долзарб масалалар муҳокамаси киритилган.

  Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 2012 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган йиллик сессиясида унга аъзо 53 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам “Саломатлик — 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди.“Саломатлик – 2020” стратегияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, инсон саломатлиги ва бўлажак насллар камолотига салбий таъсир этадиган тиббий-ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларнинг олдини олишга йўналтирилган. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда ушбу стратегияни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва кўрсатмалари асосида юртимизда олиб борилаётган тиббий ислоҳотлар бугун янги босқичда давом этмоқда.

  Венгрияда ўтказилаётган 67-сессия ишидавомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашув ва музокаралар олиб бориши кўзда тутилган.

  Эслатиб ўтамиз мазкур сессия 14 сентябрга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены