Banner Top

ЕХҲТ Тожикистондаги инсон хуқуқлари билан боғлиқ вазиятни мамлакат расмий делегациясиз муҳокама қилмоқда

  11 сентябрдан 22 сентябрга қадар  Варшавада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг йиллик конференцияси бўлиб ўтади. Душанбе расмий  делегацияси  мазкур анжуман доирасида Тожикистондаги инсон хуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишдан воз кечди.

  Бундан аввал Тожикистон расмийлари конференцияда мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси ва “24 гуруҳлари” делегацияси иштирок этадиган бўлса, у ҳолда ЕҲҲТнинг Тожикистондаги миссияси беркитилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

  11 сентябрь куни эрталаб тожик мухолифатининг 20га яқин тарафдори Варшавадаги ЕХҲТ идораси олдида норозилик акциясини ўтказди. Куннинг иккинчи ярмида расмий Душанбе вакилларининг иштирокисиз Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият муҳокама қилина бошланди. Маълум бўлишича, Тожикистон ҳукумат делегациясига Тожикистон болалар омбудсмени Раджабмо Ҳабибуллозода раҳбарлик қилиши керак эди.

  Хабарларга кўра, Варшавада ТИУП делегация бор. Конференцияда ТИУП раҳбари Муҳиддин Кабирининг чиқиши кутилмоқда. Бироқ Кабирининг анжуманда иштирок этиши ёки унинг нутқи онлайн режимида анжуман иштирокчиларига тақдим қилиниши аниқ эмас.

  2016 йил сентябрида мамлакатда фаолияти тақиқланган ТИУП ва “24 гуруҳлари” тарафдорлари Варшавада ЕҲХТнинг Кузатиш мажлисига қўйилганидан сўнг Душанбе ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб кетди. Ўшанда муҳолифат тарафдорлари “сукут норозилигини” билдиришган эди улар ЕҲҲТ мажлиси ўтаётган залга Тожикистондаги “виждон маҳбуслари” суратлари акс этган футболкаларда келишган эди. Норозилик сифатида Тожикистон расмий  делегацияси ЕХҲТ мажлисини тарк этган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены