Banner Top

Россия Туркияга С-400 зенит мажмуаларни етказиб берилишини тасдиқлади

  Туркия ва  Россия Анқарага Россиянинг ракетага қарши С-400 зенит  мажмуаларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. Мазкур Битим имзоланишини сешанба куни Кремль тасдиқлади.

 Россия президентининг ҳарбий-техник ҳамкорлик  масалалари бўйича  ёрдамчиси Владимир Кожин ИТАР-ТАССга берган интервьюсида мазкур шартномада қабул қилинган барча қарорлар томонларнинг стратегик манфаатларига мос келиши”ни  айтди.

  Айрим ОАВ маълумотларига кўра, Битим икки ярим миллиард долларни ташкил қилади. Шу сабабли бу Туркиянинг НАТОдан ташқари  ҳарбий харидларнинг энг йириги ҳисобланади.

  Вашингтон С-400 мажмуалари НАТО ҳарбий-техник стандартларига мос келмаслигидан ўз хавотирини билдирмоқда.

  Эрдоған эса миллий мудофаа эҳтиёжлари йўлида Туркия қурол, ҳарбий жиҳоз ва техника сотиб олишда суверен ҳуқуқи борлигини айтиб  келади.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены