Banner Top

Россияда бомба ҳақида қўнғироқлардан сўнг мактаб, вокзал ва савдо марказларидан эвакуация қилинмоқда

  Россиянинг йирик шаҳарларида, 10 сентябрь оқшомидан бошлаб, савдо марказлари, мактаб, олий ўқув юртлари, маъмурий бинолар, кинотеатрлар ва кўнгил очар марказларидан одамлар оммавий равишда эвакуация қилинмоқда.

  Янги Уренгой: бомба тўғрисидаги қўнғироқдан сўнг вокзал, бизнес маркази, маданият саройи, савдо марказида эвакуация бошланди.

  Пермь: мактаб ва савдо марказларидан 5700 дан ортиқ киши эвакуация қилинди. Полицияга портловчи мослама ҳақида хабар келиб тушди.

  Красноярск: Бир нечта савдо марказида бир вақтнинг ўзида эвакуация амалга оширилди. “Шубҳали обьект” ҳақида хабар келиб тушди.

​​​​  Магадан: иккита кинотеатр, бозор, тўртта мактаб ва иккита олий таълим даргоҳида эвакуация  амалга оширилди.

  Южно-Сахалинск: савдо марказлари, мэрия ва вилоят хукуматида портловчи мосламалар ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин эвакуация амалга оширилди.

  Владивосток: бешта савдо маркази, автовокзал ва ётоқхона бинолар миналаштирилганидан кейин эвакуация амалга оширилди.

  Челябинск ва Копейск: 10 савдо-кўнгилочар мажмуаси IP-телефони орқали навбатчи қисмига шубҳали буюм ҳақида ахборот келиб тушганидан сўнг текширилди.

  Екатеринбург: автовокзал, бизнес ва савдо марказлари. Кимдир навбатчи қисмга миналаштирилиш хақида қўнғироқ қилди. ​​

  Новосибирск: автовокзал, меҳмонхона ва клублар. Бомба қўйилгани ҳақида қўнғироқ бўлди.

  Ставрополь: шаҳар маъмурияти, ўлка думаси, савдо марказлари, мактаблар, университетлар ва ётоқхоналар. "Телефон безориси" бомба  ҳақида 42 марта  қўнғироқ қилди.

  Уфа ва Стерлитамак: еттита савдо маркази.

  Омск: шаҳар маъмурияти, Пенсия жамғармаси бўлими, кинотеатрлар, мактаблар, савдо марказлари, меҳмонхоналар. Миналаштирилганлик  ҳақида фавқулотда хизматларга қўнғироқлар бўлди.​​

  Брянск: миналаштирилгани ҳақида 10 дан ортиқ савдо марказларида эваукация амалга ошди.

  Рязань: 11 та савдо маркази. Иншоатлар миналаштирилгани ҳақида қўнғироқ бўлди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены