Banner Top

Қозоғистонлик адвокатлар ўз хуқуқлари бузилаётганидан ЕХҲТга шикоят қилди

  Қозоғистонлик уч  адвокат — Асель Токаева, Сергей Сизинцев ва Данияр Канафин —Варшавада ўтаётган конференцияда Қозоғистонда “Адвокатлик фаолияти ва юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши керакмаслигига чақирдилар. Шу кунларда Польша пойтахтида ЕХҲТнинг инсон ўлчовига бағишланган конференцияси бўлиб ўтмоқда.

  Адвокат Данияр Канафин Қозоғистон Адлия вазирлиги томонидан тақдим қилинган “Адвокатлик фаолияти ва юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги қоидалардан ўз хавотирини билдирди. Унинг фикрича, мазкур қонун лойиҳаси адвокатуранинг мустақиллигини чеклаши ҳамда  унинг молиявий ва ташкилий эркинлигини пастга тушириб юбориши мумкин экан.

  Адвокат Асель Токаеванинг фикрича, мамлакатдаги ҳозирги вазиятни яхшилигича қолдириш керак.

  — Кўрилаётган иш бўйича адвокатлар ўз ҳимоясидагилар манфаатларини ҳимоя қилишда фаоллик, қатьийлик кўрсатар экан, судьялар хусусий тартибда қарор чиқариб адвокатларни қўрқитиш ва уларга таъсир кўрсатишга уринади. Адвокат бошида қилич ўйнаб тургани, жиноий жавобгарликка тортилиши борасида таҳдид ва лицензиясидан махрум этилиши каби хавфлар тургани сабаб ўз ҳимоясидагиларни етарлича ва сифатли ҳимоя қила олмайди, — дейди Асель Токаева.

  Бу йил у ва унинг икки нафар ҳамкасбига нисбатан  “одил судловга қаршилик кўрсатани учун” жиноий иш қўзғатилди. Адвокатларнинг сўзларига қараганда, улар судда ўз мижозларини фаол ҳимоя қилганлари боис мазкур жиноий иш очилган. Судда кўриб чиқилган иш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси Айсултан Назарбоевга тегишли эди.

  Варшавада уч адвокат баёнот бериб, мамлакатдаги адвокатларнинг мустақиллигини ҳимоя қилишда бундан кейинги ҳаракатлар муҳокама қилиниши мақсадида шу йилнинг 14 октябрь куни Остонада Қозоғистон адвокатларининг съездини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены