Banner Top

Бишкекда Сув Кодексига қўшимча киритиш қизғин муҳокама қилинмоқда

  Бишкекда Давидова ва Лисий музликларини Қумтор конига кўчиришга имкон берувчи Сув кодексига қўшимча киритиш мақсадида ўтказилган  давра суҳбатида бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев ва фуқаро фаолари ўртасида оғзаки торишув бўлиб ўтди.

  Мунозаралар вақтида Зилалиев қўшимча киритишга қарши чиқаётганларга қарата музликлар аҳволини ўрганиш мақсадида Қумторга биргаликда бориш таклифини берди. Бироқ фаоллардан бири Аманбол Бабақулов баёнот бериб, агар ҳукумат қўшимчаларни бекор қилмайдиган бўлса, у ҳолда конга боришнинг ҳожати йўқлигини айтди. Уни давра суҳбатининг бошқа иштирокчилари ҳам қўллаб-қуввватлади. Шундан сўнг Зилалиев микрофонни ўчирди ва фаоллардан овозларни кўтармасликларини сўради.

  Ҳодиса юзасидан журналистларга изоҳ берган бош вазир ўринбосари, ўзига фикрларини ифода қилиш имконини беришмаганини айтди. «Минг афсус, давра суҳбати кичикроқ можаро билан тугади. Бизга ўз фикримизни тўла билдириш имконини беришмади. Музликларга бағишланган қизиқарли маърузани бўлиб қўйишди. У музликларни табиий йўқ қилиш кўпроқ эканини таъкидлади», -деди Зилалиев. Унинг айтишича, бугунги кунда Қумтор конидаги Давидова ва Лисий музликлари “амалда йўқ бўлган, муз массасининг атиги 20-30% қолган».

  “Сув кодекси”га ўзгартиш Жўқорғу Кенешнинг тегишли қўмитаси томонидан 31 октябрь куни қабул қилинди. Қонун Давидова ва Лисий музликларини Қумтор олтин конига кўчирилишига рухсат беради. Қонун лойиҳаси ташаббускори ҳукумат бўлиб, ўз қарорини иқтисодий нуқтаи назар билан изоҳлашга уринмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, музликлар деярли эриб бўлган. Экспертлар эса бу ҳужжат музликларни батамом йўқ қилишга қаратилганини айтишмоқда.

  Centerra Gold Inc.га музликлардан олтин қазиб олишга рухсат бериш билан боғлиқ баҳслар 2014 йилда бошланган. 2015 йилда қонун лойиҳаси иккита ўқишда маъқулланган эди, аммо жамоатчилик босими ва айрим депутатларнинг қаршилиги туфайли қайтариб олинган эди.

 

Оставить комментарий

Убедитесь, что вы вводите (*) необходимую информацию, где нужно
HTML-коды запрещены